Ўзбекистон | 11:05 / 02.10.2020
20131
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятининг янги ҳокими Сўхга борди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманида бўлиб, туманда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. «Энди бор кучимизни туманда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратамиз», деди вилоятнинг янги раҳбари.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, дастлаб чегара ҳудудда жойлашган Сўх чашмасига бориб, ҳудуддаги вазият, аҳолининг яшаш тарзи билан танишган вилоят раҳбари маҳаллий аҳоли билан учрашган.

- Бизнинг асосий мақсадимиз - халқимизни рози қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, - дея вилоят раҳбарининг сўзларини келтирган ҳокимлик ахборот хизмати

Вилоят раҳбари Чашма булоғига ҳам ташриф буюрган. Шундан сўнг вилоят ҳокими хонадонларга кириб, фуқаролар билан учрашган. Пандемия шароитида кўмак сифатида олиб борилган 22 тонна ун, 11 минг литр пахта ёғи, 11 тонна шакар аҳоли учун берилди.

Билдирилишича, вилоят ҳокими янги қурилиш объектлари, тикув фабрикаси, қурилаётган насос станциясини кўздан кечирган ва маҳаллий тадбиркорлар билан учрашган.

- Энди бор кучимизни туманда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратамиз, - деган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид