Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда автоҳалокат оқибатида 18 киши ҳаётдан кўз юмди
Хитойнинг шимолидаги Цзилинь провинциясида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳат олди.
ЙТҲ маҳаллий вақт билан соат 5:40да Сунъюань шаҳридаги трассада юз берган. Фургонли машина тракторга келиб урилган, сўнгра қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, юк машинаси билан тўқнашган.
Полиция ЙТҲ тафсилотларини ўрнатмоқда.
Ҳозирда Хитойда мамлакат ташкил топганининг 71 йиллиги муносабати билан байрам кунлари ўтмоқда. Бу вақтда хитойликлар одатда турли шаҳарлар бўйлаб кезадилар, бунинг натижасида йўлларда автомобиллар оқими ортади ва йўл-транспорт ҳодисалари кўпайишига олиб келади.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025