Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда жамоат жойлари ва транспортда ниқобсиз юрганлар жарима тўлай бошлайди
Жанубий Кореяда 13 ноябрдан бошлаб, жамоат жойлари ва транспортда ниқобсиз юрган кишилар жарима тўлайди.
Мамлакат расмийларининг хабар беришича, ниқобсиз юрган кишилар 100 000 вон (85,60 АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлаши талаб этилади. Фақатгина 14 ёшгача бўлган шахслар ҳамда соғлиғи туфайли доимий равишда ниқоб тақа олмайдиган кишиларга нисбатан жарима қўлланилмайди.
Корея ҳудудида ниқобни бурундан пастда тақиб юрган ёки коронавирусдан етарлича ҳимоя қила олмайдиган айрим ниқоб турларидан фойдаланаётган шахслар ҳам жарима тўлаш талаб этилади.
Айни дамда Корея ҳудудида бўлган ўзбекистонликлардан ҳукумат чора-тадбирларига риоя қилишларини ва жамоат ерларида доимий равишда тиббиёт ниқобларини тақиб юришлари сўралади.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025