Ўзбекистон | 14:13 / 09.10.2020
46489
1 дақиқада ўқилади

Ҳилола Умарова Президент мактаблари агентлигига раҳбар бўлди 

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори тайинланди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг маълум қилишича, Ҳилола Умарова Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг янги раҳбарига айланди.

Ҳилола Умарова шу пайтга қадар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган ахборот-коммуникация технологиялари мактабининг директори бўлиб ишлаб келаётган эди. Шунингдек, у Инҳа университети бош менежери сифатида ишлаган.

Бундан олдин, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Сарвар Бобохўжаев Тошкент ахборот технологиялари университети ректори лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид