Жаҳон | 11:29 / 16.10.2020
6257
1 дақиқада ўқилади

Трамп сайловда мағлуб бўлса ҳокимиятни тинч йўл билан топширишга ваъда берди

АҚШ президенти Дональд Трамп 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида мағлуб бўлса ҳокимият тинч йўл билан топширилишини таъминлайди. У бу ҳақда Майамида сайловчилар билан учрашувида айтган. Учрашув NBC телеканалида эфирга узатилган.

Фото: AP

Бошловчи Трампдан агар у сайловда мағлуб бўлса, ҳокимиятни тинч йўл билан топширилишини кафолатлаши ҳақида сўраган. «Ҳа, мен ҳокимиятни тинч йўл билан топширилишини кафолатлайман. Лекин, мен бу сайловлар ҳалол ўтишини хоҳлайман», – дея жавоб берган президент. Трампнинг қўшимча қилишича, ҳозирда у ва жамоаси ўзларининг ғалабасига ишонмоқда.

Аввалроқ, Дональд Трамп сайловларда мағлубиятга учраса, сайлов натижаларини тан олмаслиги мумкинлигини айтган эди. Трампнинг фикрича, унинг рақиби сайлов натижалари сохталаштирилсагина ютиши мумкин.

Трампнинг сайловлар бўйича рақиби Жо Байден бунга жавобан бу ҳолатда ҳарбийлар Трампни Оқ уйдан олиб чиқишларига тўғри келишини айтган.

АҚШда президент сайловлари 3 ноябрда бўлиб ўтади. Унда ғолибликка асосий даъвогарлар Дональд Трамп ва Жо Байден ҳисобланади.

15 октябрь ҳолати бўйича RealClearPolitics сўровномаси маълумотларига кўра, америкалик сайловчиларнинг 42,3 фоизи амалдаги президентни, 51,7 фоизи эса Жо Байденни қўллаб-қувватламоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид