БМТ бош котиби: «Инсоният имтиҳондан ўтолмаяпти»
БМТ бош котиби коронавирусга қарши курашда дунё давлатлари якдил бўлмаётганини айтмоқда.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш бўлинган дунё пандемия қийинчиликларига қарши курашда мағлуб бўлмоқда деб ҳисоблайди. Бу ҳақида у Португалиянинг «Lusa» ахборот агентлиги билан суҳбатда айтган.
Унинг айтишича, жамоавий ҳаракатлар керакли даражада қилинаётгани йўқ, микроскопик даражада кичик бўлган вирус эса одамларни оч ва қашшоққа айлантирмоқда. Бу келгуси йилларда иқтисодий ҳалокатларга ҳам олиб келиши мумкин. БМТ раҳбарига кўра, миллионлаб одамлар очлик ва қашшоқлик домида қолиб кетмаслиги учун ҳозир аниқ ҳаракатлар қилиш керак.
«COVID-19 синов эди. Афсуски, инсоният бу имтиҳондан ўтолмаяпти», дейди БМТ бош котиби. Гутерришга кўра, давлатлар ҳозирга қадар бир миллиондан ортиқ инсонни олиб кетган вирусга қарши якдиллик билан курашганда, кўпроқ нарсага эришиш мумкин эди.
Дунёдаги вазият яхши эмаслигини турли давлатларда кузатилаётган ишсизлик ҳолатининг ўсиши, халқаро ташкилотларнинг вазият ёмонлашиши ҳақидаги прогнозлари ҳам кўрсатмоқда.
Жаҳон банки яқинда эълон қилган таҳлилларга кўра, 2021 йилгача 150 миллион дунё аҳолиси қашшоққа айланиши ва улар орасида ўқимишлилар ҳам бўлиши мумкин. Яна 176 миллион одамга қашшоқлик хавф солмоқда.
2020 йилда дунё иқтисодиёти Иккинчи жаҳон уруши давридан буён рекорд даражада (5,2 фоизга) пасайиши тахмин қилинган. Тикланиш учун эса беш йилгача вақт кетиши айтилмоқда.
Мавзуга оид
21:30 / 23.11.2024
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024