Жаҳон | 12:22 / 19.10.2020
30673
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистоннинг Ўш вилоятига янги раҳбар тайинланди

Жарасул Абдураимов Қирғизистон янги ҳукуматининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили – минтақа раҳбари этиб тайинланди. Янги раҳбарни мамлакат бош вазири ўринбосари Равшанбек Собиров таништирган.

Жарасул Абдураимов /Фото: kabar.kg

Шу вақтгача, Ўш вилоятини Байиш Юсупов бошқариб келаётган эди.

Жарасул Абдураимов 1960 йилда Ўш вилоятининг Олай тумани Гулча қишлоғида туғилган. Оилали, икки нафар қизи ва бир нафар ўғли бор. Екатеринбургдаги Урал политехника университетини тамомлаган. 

Ж. Абдураимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Осиё тараққиёт банкининг Қирғизистондаги лойиҳаларидан бирида эксперт сифатида фаолият олиб борган.

Шунингдек, у 2019 йилнинг май ойидан сентябригача Қирғизистон иқтисодиёт вазирининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид