Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФИФА «Шўртан»га қишки трансфер ойнасида тақиқ қўяди
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директор вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаевнинг телеграмдаги каналида ёзишича, «Шўртан» клуби ҳали ҳамон қарздорлик масаласида ФИФА билан алоқада бўлиб турибди.
«Клубнинг собиқ мураббийлари Игорь Криушенко ҳамда Виталий Варивончик «Шўртан»да қолиб кетган пулларини олиш учун бир неча йилдан буён кураш олиб боради. Бир неча кунлар аввал ФИФА «Шўртан» учун сўнгги огоҳлантириш берди, бироқ иқтисодий муаммолар гирдобида бўлган жамоа қарзларни барибир бартараф эта олмади.
Эндиликда ФИФА «Шўртан» учун келаётган қишки трансфер ойнасига тақиқ қўяди. Бизда қишки трансфер 4 январь санасида очилади ҳамда 12 март кунига қадар давом этади.
Сўнгги 1 йилдан буён «Шўртан» раҳбарияти яхши ишлаяпти. Буни жамоа қайд этаётган натижаларда ҳам кўриш мумкин. Тахминан шунча вақтдан бери раҳбарият ўзимизнинг мураббийлар, футболчилар ва бошқа ишчи-ходимлар билан судлашди, кўплаб муаммолар ҳал қилинди. Бироқ хорижий мутахассислар олдидаги пуллар масаласини бугунги шароит билан ҳал этиб бўлмайди», - дея ёзади ПФЛ раҳбари.
Маълумот учун, Ғузор клуби Про лига 12-туридан кейин 25 очко билан мусобақада пешқадамлик қилмоқда. Клуб сўнгги ўйинида «Хоразм»га мағлуб бўлди (1:0).
Мавзуга оид
20:46 / 25.03.2025
Блаттер ва Платини молиявий фирибгарлик иши бўйича яна оқланди
21:00 / 12.03.2025
ФИФА Жаҳон Кубогини ислоҳ қилиб, иштирокчилар сонини 64 тага етказмоқчи
14:44 / 17.12.2024
ФИФА Украина харитасини Қримсиз кўрсатганидан «афсусда»
20:53 / 11.12.2024