Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Uzbekistan Airways” ўқув-машқ марказида “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган тадбир ўтказилди
“Uzbekistan Airways” ўқув-машқ марказида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 31 йиллиги ва “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тадбирда “Uzbekistan Airways” раҳбарияти ва ходимлари, Тошкент авиация транспорт прокуратураси вакиллари, Тошкент Давлат Транспорт университети ўқитувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
“Uzbekistan Airways” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Умид Ҳусанов барча иштирокчиларни 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан табриклаб, ўзбек тили бебаҳо маънавий бойлигимиз эканлигини алоҳида таъкидлади.

- Она тилимиз миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғидир. Шундай экан, унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг, нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир, - деди у.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод тадбирда ўз шеърларидан ўқиб берди.

Шунингдек, тадбир давомида меҳмонлар ўз тақдимотлари ва тайёрланган видеороликларини намойиш этдилар.
Мавзуга оид
17:00 / 13.05.2025
Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда
18:39 / 12.05.2025
Маҳачқалъа—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар 1 ойга кечикиши мумкин
10:06 / 12.05.2025
Uzbekistan Airways парвозлар жадвалидаги айрим мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди
22:37 / 09.05.2025