Фан-техника | 17:03 / 20.10.2020
5109
2 дақиқада ўқилади

Windows янгиланиши компьютерларни ишдан чиқараётганлиги маълум бўлди

Қайд этилишича, фойдаланувчилар кўпинча бутун тизимнинг ишламай қолишига дуч келишган.

Фото: Reuters

Октябрь ойидаги Windows янгиланиши компьютерларда қатор нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келди. Бу ҳақда фойдаланувчиларнинг фикрларига асосланиб Windows Latest нашри хабар берди.

 Кўплаб компьютер эгаларининг сўзларига кўра, KB4579311 янгиланишини номаълум хатолар туфайли комьютерга ўрнатишнинг имкони йўқ. Мабодо у ўрнатилганида ҳам қатор нуқсонлар келиб чиқиши мумкин. Журналистларнинг қайд этишларича, энг кўп тарқалган муаммо тасвирнинг мониторга узатилишида кузатилган. Шунингдек, фойдаланувчилар овоз карталари, принтерлар ва бошқа қурилмалар ишлашида муаммолар пайдо бўлганидан шикоят қилишган.

Қайд этилишича, фойдаланувчилар кўпинча бутун тизимнинг ишламай қолишига дуч келишган. Windows лицензион нусхасига эга фойдаланувчилар янгиланиш ўрнатилганидан сўнг «кўк ўлим экрани» (Blue Screen of Death, BSoD) пайдо бўлганини маълум қилишган.

 KB4579311 янгиланиши 13 октябрь куни чиқди. Microsoft мутахассислари ҳозирча муаммо борасида изоҳ бермади. Журналистлар янгиланишни ўрнатмай туришни ёки ўчириб ташлашни тавсия қилишмоқда.

Мавзуга оид