Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ: Рақамли пул ҳам фойда, ҳам хавф келтириб чиқаради
Халқаро валюта жамғармаси душанба куни марказий банкларнинг рақамли валюталарни ривожлантиришга интилиши глобал ва маҳаллий даражадаги хавф ва фойдаларни ўз ичига олади дея фикр билдирган.
Халқаро молия ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши ички ва халқаро операциялар учун рақамли валюталарнинг янги шаклларини қабул қилиш эҳтимолини оширган.
Буларга марказий банкнинг рақамли валюталари (CBDC) ва йирик технологик компаниялар томонидан таклиф қилинган глобал барқарор тангалар (GSC) киради.
Бу рақобатни кучайтиради, транзакция харажатларини камайтиради, хизматларга киришни кенгайтиради ва мобил қурилмалар орқали молиявий иштирокни рағбатлантиради. Бундан ташқари, CBDC ва GSC трансчегаравий тўловларни камроқ харажат қилиши ва уй хўжаликлари ва кичик фирмалар учун молиявий хизматлардан фойдаланишни осонлаштириши мумкин», дейилган ҳисоботда.
Бироқ бу маҳаллий ҳукуматларнинг пул-кредит сиёсатини олиб бориш ва ички молиявий шароитларни назорат қилиш қобилиятини пасайтириши ҳам мумкин.
«Хориждан рақамли пулни қабул қилиш хавф ва сиёсий муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Тегишли чораларсиз хорижий CBDC ва GSC ноқонуний оқимларни осонлаштириши мумкин ва бу тартибга солиш органлари томонидан валюта чекловлари ва капитал оқимини бошқариш чораларини амалга оширишни қийинлаштиради», дея таъкидланган ҳисоботда.
Мавзуга оид
20:41 / 12.04.2021
ХВЖ: Пандемия туфайли зарар кўрган Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётида қарздорлик даражаси ошиши мумкин
18:47 / 07.04.2021
ХВЖ глобал иқтисодиёт бўйича прогнозларни янгилади
16:14 / 18.02.2021
ХВЖ: Ўзбекистон ҳукумати давлат корхоналари учун имтиёзлардан воз кечиши керак
10:49 / 19.06.2020