Жаҳон | 10:53 / 21.10.2020
5639
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда парламентга такрорий сайловлар қачон бўлиши маълум қилинди
Қирғизистон парламенти – Жогорку Кенгашга бўлиб ўтадиган такрорий сайловлар 2020 йилнинг 20 декабрь санасига белгиланди. Ушбу қарор 21 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган.
Мамлакатда парламент сайловлари 4 октябрь куни бўлиб ўтган эди. Сайловнинг якуний натижаларига кўра, 4 та партия Жогорку Кенгашдан жой олган.
Бироқ натижалардан норози бўлган бошқа партияларнинг талаби ва Бишкекда бошланган намойишлардан сўнг 6 октябрь куни Қирғизистон МСК сайлов натижаларини бекор қилган.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024