Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг «энг ижодий» шаҳарлари маълум қилинди
Париж, Барселона ва Дублин дунёнинг энг креатив шаҳарлари рейтингига етакчилик қилмоқда.
“ЕвроПульс” нашрининг Infiki сервиси тадқиқотига таяниб хабар беришича, рейтингга ҳаммаси бўлиб 75 та шаҳар киритилган. Етакчи бешликдан Лондон ва Тел-Авив ҳам жой олган.
Шаҳарлар 9 та мезон, жумладан, инстаграмда эълон қилинган кўча санъати суратлари миқдори, бадиий галереялар, музейлар, мусиқий ва стендап клублар кўплиги бўйича баҳоланган.
Рейтинг етакчиси Париж бошқа шаҳарларга қараганда ҳайкаллар ва ёдгорликлар, мусиқий клублар, театрлар ва кўча санъати объектларининг эълон қилинган суратларига энг бой экани билан мақтана олиши мумкин. Барселонада музейлар, Дублинда эса стендап-клублар энг кўплиги аниқланган.
Мавзуга оид
10:18 / 18.04.2025
Парижда АҚШ, Европа ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
14:20 / 15.04.2025
Париж: Жазоир 12 нафар франциялик амалдорни чиқариб юборяпти
14:10 / 07.04.2025
Парижда Марин Ле Пенни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди
10:51 / 24.03.2025