Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада коронавирус билан боғлиқ вазият ўта хавотирли деб ҳисобланмоқда
Евроиттифоқнинг Кипр, Эстония, Финляндия ва Грециядан ташқари барча давлатлари хавотирли вазият ҳукм сураётган мамлакатлар тоифасига киритилди.
ЕИнинг 23 мамлакати ҳамда Буюк Британияда COVID-19 билан касалланиш даражаси "жиддий хавотир" уйғотмоқда. Бу ҳақда Европа касалликлар профилактикаси ва назорати маркази директори Андреа Аммоннинг баёнотида маълум қилинди.
"COVID-19 билан касалланишнинг ўсиши жамоат соғлиғини сақлаш соҳасига жиддий хавф солади, бунинг устига минтақанинг аксарият мамлакатларида ўта хавотирли эпидемиологик вазият ҳукм сурмоқда", - дейилади баёнотда.
Евроиттифоқнинг Кипр, Эстония, Финляндия ва Грециядан ташқари барча давлатлари хавотирли вазият ҳукм сураётган мамлакатлар тоифасига киритилди.
22 октябрь куни Франция ва Испанияда COVID-19 коронавирусига чалиниш бўйича суткалик ўсиш бутун пандемия давридаги энг юқори кўрсаткичга етгани хабар қилинганди – мос равишда 41,6 минг ва қарийб 21 минг. Жума куни Польшада касаллик аниқланиши бўйича янги рекорд қайд этилди – бир суткада 13 362та ҳолат.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи
23:08 / 06.05.2025