Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда президент сайлови 10 январда бўлиб ўтади
МСК раиси Нуржан Шайлдабекованинг сўзларига кўра, қонун бўйича муддатидан аввалги президент сайлови келгуси йил 16 январигача ўтказилиши керак.
Қирғизистонда муддатидан аввалги президент сайлови келаси йил январда бўлиб ўтади. Бу ҳақда республика МСК раиси Нуржан Шайлдабекова маълум қилди.
"МСК аъзолари томонидан муддатидан аввалги президент сайлови ўтказилиш санаси белгиланди, сайлов 2021 йил 10 январда бўлиб ўтади", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, қонун бўйича муддатидан аввалги президент сайлови келгуси йил 16 январигача ўтказилиши керак.
Аввалроқ Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров парламентга такрорий сайловлар 2021 йил мартгача ўтказилишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни Қирғизистон президентлигидан истеъфога чиқди.
Президентнинг истеъфосидан кейин, Конституцияга кўра, давлат раҳбарининг барча мажбуриятлари парламент спикери Канат Исаевга ўтиши керак эди. У бу ваколатдан воз кечгач, президентлик ваколатлари Садир Жапаровга ўтди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025