Фан-техника | 19:05 / 26.10.2020
5206
1 дақиқада ўқилади

Windows 10X қачон чиқиши маълум қилинди

Windows 10X операцион тизимининг якуний бета-версияси 2020 йил охиригача пайдо бўлади.

Фото: Mike Segar / Reuters

Microsoft компаниясининг иккита экранли қурилмаларга мўлжалланган операцион тизими 2021 йил баҳорда чиқади. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Зак Боуден ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

 Боуденнинг ёзишича, Windows 10X операцион тизимининг якуний бета-версияси 2020 йил охиригача пайдо бўлади. Унинг аниқлик киритишича, тизимнинг тўлақонли тақдимоти 2021 йил баҳорда бўлиб ўтади.

 Softpedia нашри журналистлари эса Microsoft компанияси Windows 10X’ни бир экранли қурилмалар учун чиқаришни устувор вазифа деб белгилагани тўғрисида эслатишмоқда. Уларнинг маълумотига кўра, бир нечта экранли компьютерлар учун мўлжалланган операцион тизим 2022 йилгача чиқарилмайди.

 Ёзда компаниянинг иккита дисплейли қурилмаларга мўлжалланган операцион тизими устидаги ишлар тўхтаб қолгани маълум бўлганди. Бунга тизимдаги нуқсонлар ва коронавирус пандемияси сабаб бўлган.

Мавзуга оид