Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳукумати БААга 50 дона F-35 қирувчи самолёти сотилишини қўллаб-қувватлади
Манбаларнинг маълумот беришича, шартнома қиймати 10,4 млрд долларни ташкил этади.
АҚШ давлат департаменти конгрессга Lockheed Martin компаниясининг 50 дона F-35 қирувчи самолёти Бирлашган Араб Амирликларига сотилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик манбаларининг берган маълумотларига кўра, шартнома қиймати 10,4 млрд долларни ташкил этади.
Аввалроқ Исроил F-35 қирувчилари етказиб берилишига қатъий қарши чиққанди. 23 октябрь куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва Мудофаа вазири Бени Ганц Вашингтоннинг БААга қирувчи самолётлар сотишига эътироз билдирмасликка қарор қилишди.
F-35 – ядро қуролини таший оладиган қирувчи самолёт бўлиб, уни яратиш лойиҳасида АҚШ билан бирга саккизта давлат иштирок этган.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025