Ўзбекистон | 13:27 / 30.10.2020
7896
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий тавсияномаларнинг 300дан ортиғи сохта бўлиб чиқди – ДТМ

“Бу йил ДТМга абитуриентлардан жами 13 минг 107 та ҳарбий тавсиянома тақдим этилган. Текширув натижаларида ҳарбий тавсияномаларнинг 300дан ортиғи сохта эканлиги аниқланди”. 

Фото: KUN.UZ

Бугун, 30 октябрь куни, АОКАда “2020/2021 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига қабул учун ўтказилган тест синови якунлари, таҳлил ва хулосалар” мавзусида Давлат тест маркази раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов ҳарбий тавсияномага эга бўлган абитуриентлар хусусида гапирди.

“Ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномалари билан боғлиқ муаммолар бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Шу сабабли жорий йилда ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномасига эга жами 13107 абитуриентнинг 1828 нафари қайта текширилди.

Қайта текширув натижаларига кўра, 1828 абитуриентдан 1516 нафари тавсияномага эга экани, қолган 312 нафари сохта эканлиги аниқланди. Яъни 172 абитуриент сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилгани, 85 нафари ҳарбий хизматни ўтамагани ва 55 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтган бўлса ҳам, ҳарбий тавсияномага эга эмаслиги тасдиқланди.

Давлат комиссияси 6-сон баёни билан, ҳарбий тавсияномага эга абитуриентларнинг 128 нафари давлат грантига, 478 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилди”, – дея изоҳ берди Сардор Ражабов.

Мавзуга оид