Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенаторлар, депутатлар ва партиялар ўртасида Парламент ўйинлари ташкил этилади
Ўзбекистонда қонун чиқарувчи ҳокимият вакиллари ўртасида Парламент ўйинлари спорт мусобақалари ташкил этилади. Ҳар чоракда маҳаллалар ўртасида ҳам спорт танловлари ўтказилиб, ғолиб бўлган МФЙларга пул мукофотлари берилади.
Президент имзолаган, соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ҳаётга кенг татбиқ этишга оид фармонга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати барча қўмиталар, депутатлар, сенаторлар, сиёсий партиялар фракциялари ўртасида Парламент ўйинлари спорт мусобақаларини жорий этиш тўғрисида таклиф киритган ва у қўллаб-қувватланган.
Бундан ташқари, 2021 йил 1 июнга қадар қуйидагиларга оид ҳукумат қарорлари қабул қилинади:
- юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини ривожлантириш;
- паралимпия ҳаракатини ривожлантириш;
- жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш;
- «Соғлом аёл – буюк келажак» ғоясини ўзида мужассам этган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга жалб қилишга қаратилган чора-тадбирлар дастури.
Ҳар чоракда ҳар бир туман (шаҳар)да «Соғлом турмуш тарзи ривожланган маҳалла» танлови ташкил этилади.
- Танловда 1-ўринни эгаллаган маҳаллага 10 млн сўм, 2-ўрин учун 5 млн сўм ва 3-ўринга 3 млн сўм миқдорида пул мукофоти берилади; маблағлар «Маҳалла» хайрия жамоат фондидан ажратилади.
- Пул мукофоти МФЙнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади ва маҳаллада спорт майдончаларини ташкил этиш, уларни жиҳозлаш, спорт тадбирларини ўтказиш мақсадларига истисно тариқасида тендер савдоларисиз йўналтирилади.
- Бир ой муддатда ушбу танловни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланади. Бунда маҳалла аҳолисининг доимий равишда жисмоний тарбия машғулотларига жалб этилиши, соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя этиши, маҳаллада зарур спорт инфратузилмаси мавжудлиги, ўтказилган мусобақалар сони, маҳалла аҳолисининг касалланиш даражаси пасайиб бориши кўрсаткичлари назарда тутилади.
Мавзуга оид
10:04 / 12.05.2025
“Моно-марказларда ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган” – депутат
15:35 / 11.05.2025
Парламентда кўпчилик блоки тузилди. Энди мухолифат ҳам пайдо бўладими?
08:56 / 25.04.2025
Ўзбекистонни қизамиқдан холи ҳудуд мақомини тиклаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди
11:18 / 23.03.2025