Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар ИИВнинг маъмурий ишларга доир қонун лойиҳасини рад этишди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ИИВ ташаббуси билан киритилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинаётганлигини хабар берган эдик.
Қонун лойиҳасига кўра айрим тоифадаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш жараёнида ҳуқуқбузар содир этган қоидабузарлигига иқрор бўлиб, белгиланган жаримани судгача бўлган муддатда тўлаш истагини билдирса ёки жабрланувчининг ҳуқуқбузарлик субъектига нисбатан даъво аризалари йўқлиги маълум бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ваколатига ўтказилиши назарда тутилаётган эди.
Бугун 3 ноябр куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Ички ишлар вазирлигининг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан рад этилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Депутатлар бундай ваколатларнинг маъмурий судлардан Ички ишлар профилактика инспекторларига ўтказилиши инсон ҳуқуқларини таъминлашда одил судловни амалга оширишга зид келиши, коррупция аломатларининг келиб чиқишига олиб келиши, ҳуқуқни қўллашда субъективлик пайдо бўлиши, профилактика инспекторларига норасмий режалар қўйилишига ҳамда фуқароларда эътирозлар пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкинлиги каби важларни келтириб ўтишган.
Овоз бериш жараёнида мазкур қонун лойиҳаси кўпчилик депутатларнинг қарши овоз бериши натижасида рад этилган.
Мавзуга оид
20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади
14:22 / 13.05.2025
ИИВ: Мубашшир Аҳмад Туркиядан депортация қилиниб, қамоққа олинди
10:06 / 21.04.2025