Жаҳон | 15:39 / 03.11.2020
5311
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг бой нефть компанияси даромади икки бараварга камайди

Бошқа компаниялар каби Saudi Aramco ҳам коронавирус пандемияси ва нефть нархининг тушиб кетиши сабабли оғир йилни бошидан кечирмоқда.

Фото: Saudi Aramco

Дунёнинг энг бой нефть компанияси Saudi Aramco даромади учинчи чоракда қарийб икки бараварга камайиб, 11,78 миллиард долларни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврида компания 21,29 миллиард доллар даромад қилганди.

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида эса Саудия Арабистони компаниясининг даромади икки бараварга камайди (35 миллиард доллар).

Ушбу кўрсаткичларга қарамасдан, компания учинчи чоракда дивидендлар учун 18,75 миллиард доллар йўналтирди. Бошқа компаниялар каби Saudi Aramco ҳам коронавирус пандемияси ва нефть нархининг тушиб кетиши сабабли оғир йилни бошидан кечирмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид