Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиев Пашинян билан учрашмаслигини айтди
Алиевнинг қайд этишича, Арманистон ва Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлари яқинда Женевада музокара ўтказган ва айнан мана шундай учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги мулоқотларнинг энг маъқул шакли ҳисобланади.
Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев Испаниянинг EFE агентлигига берган интервьюсида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан музокаралар столига ўтирмаслигини айтди.
«Йўқ, бу мутлақо маъносиз. Охирги икки йил давомида у билан кўплаб учрашувлар ўтказганман, аммо дастлабки учрашувлардан ташқари барчаси бефойда ва маъносиз бўлган», — деди Алиев.
Алиевнинг қайд этишича, Арманистон ва Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлари яқинда Женевада музокара ўтказган ва айнан мана шундай учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги мулоқотларнинг энг маъқул шакли ҳисобланади.
Аввалроқ Алиев Озарбойжон Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатишга тайёрлигини айтганди.
Тоғли Қорабоғ ҳудудида 27 сентябрдан буён жанглар давом этмоқда. Россия ва АҚШ воситачилигида бир неча марта гуманитар сулҳ эълон қилинишига қарамасдан, Арманистон ва Озарбойжон ўзаро ҳужумларни тўхтатмаяпти.
Мавзуга оид
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
13:16 / 26.04.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди
08:23 / 22.03.2025
Пашинян Арманистоннинг янги конституцияси бўйича референдум муддатини маълум қилди
17:22 / 16.02.2025