Жаҳон | 23:12 / 06.11.2020
6713
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда номаълум касаллик қурбонлари сони 87 нафарга етди

Нигерия жанубидаги Дельта ва Энугу штатларида номаълум касалликдан вафот этганлар сони 87 нафарга етди. Аввалроқ 15 киши касаллик қурбони бўлгани маълум қилинганди. 

Фото: enca.com

Маҳаллий эпидемиологларнинг фикрича, одамлар ўлимига сабаб геморрагик безгак бўлиши мумкин

Геморрагик безгак ўткир вирусли касаллик бўлиб, бу турдаги инфекцияларга денге безгаги, эбола, Ласса безгаги ва сариқ безгак киради.

Санитар-экологик масалалар бўйича мутахассис Венсан Ошомининг таъкидлашича, “ғалати” касаллик юқтиришнинг илк ҳолатлари сентябрдаёқ қайд қилина бошланган.

“Биз касаллардан таҳлиллар олдик ва уларни Ласса безгаги, вабо, сариқ безгак ва менингитга текширамиз”, деб айтган мутахассис.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид