Янгибозор тумани ХТБ хатида 40дан ортиқ хато топилди
Хоразм вилояти Янгибозор тумани Халқ таълими бўлими туманнинг 34та мактаби директорига жўнатган хатдан 40дан ортиқ имловий хатолар топилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Шу йил 10 ноябрь санасига доир расмий идоравий ҳужжатни мудир Фаррух Аманбаев имзолаган. Унда «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамиятига аъзолик бадалини йиғиш ҳақида сўз боради.
Мактубнинг юқори қисмидаги бланкда ташкилот номининг инглиз тилига таржимаси қўпол хатолар билан берилган. ХТБнинг ўзбек тилидаги номида эса сўзлар қўшиб ёзиб кетилганини кўриш мумкин.
ХТБ мудири Фаррух Аманбаев сўзларига кўра, хат «юқоридан бўлган топшириқ» асосида ёзилган ва пенсиядаги ходим томонидан тайёрланган.
«Хатни спорт соҳаси билан шуғулланадиган, пенсиядаги мутахассис тайёрлаган эди. Мен шошиб турган эдим, эътибор бермасдан имзолабман», – деди Аманбаев Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Маълумот учун, қонун талабига кўра ходимнинг меҳнат ҳақидан ҳар қандай жамият ва жамғармаларга ушлаб қолиш фақат унинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Мавзуга оид
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
11:43 / 20.11.2024
2025 йилда 252 та янги боғча барпо этилади
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
20:17 / 05.11.2024