Жаҳон | 20:58 / 14.11.2020
20730
1 дақиқада ўқилади

Жапаров Қирғизистон президенти ваколатларидан воз кечди

Аввалроқ Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимига номзоди рўйхатга олиниши учун марказий сайлов комиссиясига ҳужжат топширганди.

Фото: ТАСС

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров давлат раҳбарлигига бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этиш учун ўз ваколатларидан воз кечди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

"Мамлакат президенти ваколатларидан воз кечишга ҳамда Қирғизистон бош вазири лавозими ваколатларини тўхтатиб туришга қарор қилдим ва оддий фуқаро сифатида бўлажак президент сайловида қатнашаман", - дея иқтибос келтиради президент матбуот хизмати Жапаровнинг сўзларидан.

Аввалроқ Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимига номзоди рўйхатга олиниши учун марказий сайлов комиссиясига ҳужжат топширгани хабар қилинганди.

 Қирғизистон президенти сайлови 2021 йил 10 январда бўлиб ўтади.

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, мамлакат президентлигига сайланиш учун ариза берганлар сони 39 нафарга етган.

Мавзуга оид