Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқидга жавоб: Ургутдаги тез ёрдам ва туғруқ бўлимларига борадиган йўл кенгайтириладиган бўлди
Шу йил 2 ноябрь куни Kun.uz сайтида «Ургутдаги «тез ёрдам»га тез бориб бўлмаяпти. Тор йўлни ким кенгайтиради?» сарлавҳа остида танқидий мақола эълон қилинган эди.
Мақолада Ургут туман марказий касалхонасининг тез тиббий ёрдам ва туғруқ бўлимларига кириб чиқадиган йўлда пиёдалар йўлакчаси йўқлиги туфайли бу йўлдан ўтиб қайтаётган пиёдалар ва ҳайдовчилар маълум қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида айтилганди.
Ургут туман ҳокимлиги мазкур мақолага муносабат билдирди. Унда туман ҳокимлиги қурилиш бўлими томонидан мақола юзасидан суриштирув ўтказилгани ва ҳақиқатан ҳам бир гуруҳ фуқаролар томонидан йўл четидаги пиёдалар йўлакчасининг ўрни эгаллаб олингани аниқланиб, муаммони ҳал қилишга киришилгани маълум қилинган.
«Ўрганиш давомида мурожаатда кўрсатиб ўтилган туман марказий касалхонасининг тез ёрдам ва туғруқ бўлимларига олиб борадиган йўл Ургут шаҳрининг бош режасига кўра, эни 20 метр қилиб белгиланганлиги аниқланди. Шунингдек, мавжуд йўл ёқасида туман тиббиёт бирлашмаси поликлиникаси биносининг жанубий қисми темир панжара билан ўралганлиги бўйича туман тиббиёт бирлашмаси ходимларига йўл четидаги темир панжараларни ўз ҳисобидан очиб қўйиши тўғрисида тушунтирилди.
Бош режа асосидаги йўл ёқасида Ургут шаҳар «Навбоғ» маҳалласида яшовчи фуқаролар Н.Рофиқов томонидан 26×2 метр ўлчамдаги майдон, фуқаро Р.Алиев томонидан 4×17 метр узунликда гулхона, фуқаро Ф.Латипов томонидан 8×1,5 метр ўлчамда темир тўсиқ ҳамда 20 метр узунликда гулхона, фуқаро Г.Темирова томонидан 17 метр узунликда гулхона, фуқаро К.Мустафаева томонидан 1,5×4 метр ўлчамда пандус 5×1 метр ўлчамда гулхона, фуқаро А.Ғаниев томонидан 9×2 метр ўлчамда айвон ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилгани аниқланди.
Бу билан фуқаро Н.Рафиқов, Р.Алиев, Ф.Латипов, Г.Темирова, К.Мустафаева, А.Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли «Аҳоли пунктларини қуришида шаҳарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек, тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомилаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларига зид равишда ҳаракатлар содир этган.
Юқорида номлари келтирилган фуқаролар Ургут туман ҳокимлиги қурилиш бўлими томонидан, шаҳарсозлик кодексининг 8 ва 59-моддаларига асосан, мазкур қурилишларини 5 (беш) кун ичида ўз ҳисобидан бузиб олиши тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилди ва акс ҳолда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилиши маълум қилинди», дейилади Ургут туман ҳокимлигининг мақола юзасидан билдирган муносабатида.
Мавзуга оид
08:44 / 25.02.2025
2,4 гектар ерни 95 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
10:54 / 02.08.2024
Ургутда йўлдан ўтаётган 3 ёшли бола Cobalt уриб кетиши оқибатида вафот этди
22:17 / 29.07.2024
Самарқандда содир бўлган мудҳиш «авария»да уч киши ҳаётдан кўз юмди
10:27 / 25.08.2023