Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги “Ашхобод” ва “Ғалаба” боғларида давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб фестивал ўтказилади
18 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!” шиори остида фестивал ўтказилади.
Фестивал соат 10:00да пойтахтдаги “Ашхобод” боғи олдидаги улкан байроқ ёнида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияга қарашли ҳарбий техникалар, отлиқ бўлинмалар, мотоциклларда ҳарбий хизматчилар ҳамда фаол ёшлар иштирокидаги тантанали парад билан бошланади. Фестивал иштирокчилари Амир Темур хиёбони бўйлаб ҳаракатланиб, Халқлар дўстлиги санъат саройи ёнида жам бўладилар.
Соат 11:00да Халқлар дўстлиги санъат саройи олдида ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари, санъаткорларнинг концерт дастурлари бўлиб ўтади.
Шунингдек, “Ғалаба” боғи мажмуасида катта байрам тадбири ташкил этилади. Тантанали тадбирда “Ватанга қасамёд” маросими намойиши, “Турон” ҳарбий давлат театри томонидан саҳна кўринишлари, Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда ҳарбий оркестрнинг концерт дастурлари, Мудофаа вазирлигининг Фахрий қоровули чиқишлари, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги намойиши, замонавий қурол аслаҳалар кўргазмаси бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
14:59 / 28.04.2025
Тошкентда гуллар фестивали муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
09:53 / 30.01.2025
Ҳиндистонда фестивалдаги тиқилинч камида 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди
15:42 / 14.01.2025
Ҳиндистонда энг йирик фестивал бошланди. Унга 400 млн киши ташрифи кутилмоқда
17:01 / 08.11.2024