Ўзбекистон | 23:40 / 19.11.2020
22087
2 дақиқада ўқилади

Фотогалерея: Тошкент марказидаги бинолар кўк тусга кирди

Ўзбекистон шаҳарлари илк марта болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича бутунжаҳон акциясига қўшилди.

20 ноябр – Жаҳон болалар куни муносабати билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги замонавий ва тарихий бинолар кўк тусда ёритилмоқда.

«Дунёни кўк рангга бўяш» номли акциядан мақсад – жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига қаратиш, уларнинг фаровон ҳаёти учун катталар масъул эканини ёдга солишдир.

Сана олдидан, 19 ноябр куни Тошкентда БМТ ваколатхонаси ва «Замин» фонди халқаро веб-форум ўтказди. Унда пандемия даврида болалар таълими муаммолари муҳокама қилинди.

Тадбирда сўзга чиққан «Замин» фонди раиси Зироат Мирзиёева давлат ва жамоат фаолларини ногиронлиги бўлган болалар таълимига эътиборни оширишга чақирди.

19 ноябр куни соат 18:00дан Тошкент марказидаги 40га яқин бино кўк рангда ёритила бошлади. Kun.uz фотомухбири пойтахт учун ўзига хос воқеликдан фотожамланма тайёрлади.

 Муҳаммаджон Ғаниев суратлари

Мавзуга оид