Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон парламенти мамлакатдаги ҳарбий ҳолатни бекор қилишни рад этди
Мухолифатчи фракцияларнинг фикрича, ҳукумат ҳарбий ҳолатдан бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфоси талаб қилинган митинг ва намойишларга йўл қўймаслик учун фойдаланмоқда.
Арманистон парламенти навбатдан ташқари йиғилишида мамлакатда 27 сентябрда эълон қилинган ҳарбий ҳолатни бекор қилишни рад этди.
“36 нафар депутат ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди, 56 нафар депутат қарши бўлди”, – деди парламент вице-спикери Ален Симонян.
Ушбу ташаббусни парламентга илгари сурган мухолифатчи фракцияларнинг фикрича, ҳукумат ҳарбий ҳолатдан бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфоси талаб қилинган митинг ва намойишларга йўл қўймаслик учун фойдаланмоқда.
Мамлакат Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги баёнот имзоланганидан кейин Арманистон ва Озарбойжон янги чегараларга эга бўлди, бу чегараларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий ҳолат давом этиши лозим.
27 сентябрда Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашиб, Арманистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий тўқнашувлар бошланганди. 9 ноябрда Россия, Арманистон ва Озарбойжон етакчилари Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнот имзолади. Арманистон ва Озарбойжон ҳарбий бўлинмалари эгаллаб турган жойларида қолди, минтақага россиялик тинчликпарварлар жойлаштирилди.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
16:44 / 16.04.2025
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик 6 августгача узайтирилди
16:59 / 15.04.2025