Ўзбекистон | 21:48 / 28.11.2020
6043
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда Рақамли технологиялар ўқув марказлари сони саккизтага етди

28 ноябр куни Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади. Ушбу марказ вилоятдаги шундай турдаги саккизинчи ўқув маркази ҳисобланади.

Фото: АКТ вазирлиги

Марказ замонавий компютер ва робототехника техникалари билан жиҳозланган, унда аҳоли ва ёшларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида замонавий билим эгаллашлари ҳамда малакасини оширишлари учун зарур бўлган барча шароит яратилган.

АКТ вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ўқув марказини ташкил этиш учун Қўшкўпир туманидан «Ўзбектелеком» АК Хоразм филиалига қарашли бўш турган бино танлаб олинди ва тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Марказда ёшлар учун компютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш асослари, компютер графикаси ва дизайн, робототехника, веб дизайн асослари, дастурлаш тиллари, веб ва мобил иловаларни яратиш каби ўқув курслари ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбар-ходимлари учун ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади.

Ўқув маркази фаолиятининг илк кунида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос марказга ташриф буюрган ёшлар учун мастер класс ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар республика миқёсида иш бошлаган Рақамли технологиялар ўқув марказлари сони 64 тага етди. 

Мавзуга оид