Жаҳон | 08:58 / 30.11.2020
29560
1 дақиқада ўқилади

БААда бирваракайига 4 та осмонўпар бино портлатиш йўли билан бузилди (видео)

БАА пойтахти Абу-Дабида ҳудудни ривожлантириш лойиҳаси доирасида бирваракайига 4 та осмонўпар бино портлатилди

Khaleej Times маҳаллий нашрининг хабар беришича, Meena Plaza Tower мажмуасига кирувчи 4 та бино портлатиш йўли билан бузилган. Биноларнинг умумий баландлиги 144 қаватни ташкил қилган.

Таъкидланишича, ушбу портлатиш дунёдаги энг хавфсиз назорат қилинувчи портлатиш сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг таъкидлашича, портлатиш энг юқори халқаро хавфсизлик стандартларига амал қилган ҳолда амалга оширилган.

Биноларни “ер билан битта қилиш” учун 10 сония кифоя қилган.

Маълум қилинишича, бинолардан анчадан бери фойдаланилмаган. Эндиликда улар ўрнида портга йўл ўтказилади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид