Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдова парламенти президентнинг ваколатини чеклади
Социалист депутатлар томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси тасдиқланишидан бир кун аввал - 1 декабр куни тайёрланган, ўнг партиялар ва сайланган президент Майя Сандунинг кескин танқидига учраганди.
Молдова парламенти Ахборот ва хавфсизлик хизматини парламент бўйсунувига ўтказиб, президентнинг ваколатини чеклади. Ушбу қарор икки ўқишда, ҳеч қандай муҳокамаларсиз қабул қилинди.
Қарор қабул қилиниши учун социалистлар партияси ва "Шор" партияси фракциялари овоз берди. Мухолифат овоз беришда қатнашмади.
Қабул қилинган қонунга кўра, хизмат директори ва унинг икки нафар ўринбосарини парламент тайинлайди.
Социалист депутатлар томонидан тайёрланган қонун лойиҳаси тасдиқланишидан бир кун аввал - 1 декабр куни тайёрланган, ўнг партиялар ва сайланган президент Майя Сандунинг кескин танқидига учраганди.
2016 йилда, Игор Додон президент этиб тайинланганида ҳам парламент Ахборот ва хавфсизлик хизматини ўз бўйсунувига ўтказганди. 2019 йил ёзда социалистлар коалицияси ва Санду блоки овоз бериши натижасида хизмат президент назорати остига қайтарилганди, аммо яна парламент ихтиёрига ўтказилди.