Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда 75 йил ичидаги энг жиддий гуманитар инқироз юз бериши мумкин – БМТ
Маълумот берилишича, COVID-19 сабабли очарчиликдан ўлиши мумкин бўлган инсонлар сони 135 миллиондан 270 миллион нафарга етган.
Очарчилик ёқасидаги одамлар сонининг тез ўсаётганлиги сабабли келаси йил ҳалокатли бўлиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бизли маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, “COVID-19 сабабли очарчиликдан ўлиши мумкин бўлган инсонлар сони 135 миллиондан 270 миллион нафарга етган”.
“2021 йил БМТ ташкил этилганидан буён энг жиддий гуманитар инқироз йили бўлиши мумкин”, — деди Бизли БМТ Бош ассамблеясининг коронавирусга қарши кураш бўйича махсус сессиясида.
У шу боис дунё етакчилари ва халқаро ташкилотларни “очарчилик ва миграцияни келтириб чиқарувчи сабабларга қарши курашни молиялаштиришга устувор эътибор қаратишга” чақирди.
Аввалроқ Индонезиянинг Бали оролида оммавий очарчилик кучайгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025
“Глобал иқтисодиёт қалтис паллада” — БМТ Трамп туфайли иқтисодий ўсиш прогнозини пасайтирди
23:35 / 14.05.2025