Жаҳон | 04:24 / 05.12.2020
7937
2 дақиқада ўқилади

Эдвард Сноуден Трампдан Ассанжни афв этишни илтимос қилди

Фото: Reuters

АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден АҚШ президенти Доналд Трампдан “Wikileaks” асосчиси Жулиан Ассанжни афв этишни сўради.
         
“Жаноб президент, агар сиз президентлигингиз вақтида битта афвни тақдим қила олсангиз, илтимос, Жулиан Ассанжни озод қилинг. Биргина сиз унинг ҳаётини сақлаб қола оласиз”, деб ёзган Сноуден Twitter’да.

АҚШ ҳозирда Британияда ҳибсда ушлаб турилган Ассанжни давлат департаментининг ўта махфий ҳужжатларини ошкор қилгани учун судламоқчи. Ассанжга ушбу айблов бўйича 175 йиллик қамоқ ёки ўлим жазоси хавф солмоқда. Унинг Британиядан АҚШга экстрадиция қилиниши масаласи 2021 йил январ бошида Лондон судида кўриб чиқилади. “Wikileaks” асосчисининг АҚШга топширилишига ЕХҲТ ва ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилотлари вакиллари қарши чиқишмоқда.   

Сентябрда Ассанжнинг адвокати Женнифер Робинсон АҚШ президенти Доналд Трамп Ассанж АҚШдаги 2016 йилги президент сайловлари олдидан Демократлар партиясига уюштирилган киберҳужум ҳақида маълумот тақдим этса, уни афв этишини таклиф қилганини маълум қилган.

Мавзуга оид