Жаҳон | 19:11 / 06.12.2020
3901
2 дақиқада ўқилади

Қатар ва араб давлатларининг декабрда Баҳрайнда ўтадиган саммитда ярашиб олиши кутилмоқда

Қатар ва араб давлатлари ўзаро муносабатларда 3 йил давом этган инқироздан кейин Форз кўрфази давлатларининг декабрда Баҳрайнда ўтадиган саммитида ярашувга келади. Бу ҳақда юқори мансабдор дипломатга таяниб Кувайтнинг Al Rai нашри маълум қилди.

Фото: regnum.ru

“Ярашув Форс кўрфази давлатларининг саммитида юз беради. Инқироз давомида гапирилган барча асосий келишмовчиликлар, талаблар ва шартлар Форс кўрфази давлатлари ва араб тизими яхлитлиги ва бошқа бундай зиддиятлар бўлмаслигини кафолатлаш мақсадида махсус қўмиталар доирасида муҳокама қилинади ва ҳал қилинади”, деб айтган манба.

4 декабрда араб давлатлари ва Қатар ўртасидаги низони ҳал қилишда воситачилик қилаётган Кувайт Форс кўрфазида ярашувга эришиш бўйича саъй-ҳаракатлар доирасида “сермаҳсул музокаралар” ўтказилганини эълон қилди. Ўз навбатида, Қатар ташқи ишлар вазирлиги ҳам Форс кўрфази давлатлари билан низони ҳал қилишда олдинга силжиш борлигини маълум қилган.  

2017 йил ёзида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлаш ва ўзларининг ички ишларига аралашишда айблаб, расмий Доҳа билан дипломатик муносабатларни узганди. Бунинг ортидан Қатарга нисбатан иқтисодий санкциялар ва транспорт блокадаси киритилган. Жумладан, ушбу араб давлатлари Қатар авиацияси учун ўз ҳаво ҳудудини ёпган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид