Спорт | 23:12 / 07.12.2020
9775
1 дақиқада ўқилади

Лукашенкога Олимпиада ўйинларига бориш тақиқланди

ХОҚ президенти Томас Бахнинг сўзларига кўра, Лукашенко раҳбарлик қилаётган Беларус миллий олимпия қўмитасининг ҳозирги раҳбарияти спортчиларни сиёсий дискриминациядан ҳимоя қилмаяпти.

Фото: DPA

 Беларус президенти Александр Лукашенкога Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) барча тадбирларида қатнашиш тақиқланди. Бу ҳақда ташкилот президенти Томас Бах маълум қилди.

Тақиқ шунингдек, Олимпиада ўйинларига ҳам тааллуқли. Қайд этилишича, ушбу чора ҳозирча вақтинчалик тусга эга.

Бахнинг сўзларига кўра, Лукашенко раҳбарлик қилаётган Беларус миллий олимпия қўмитасининг ҳозирги раҳбарияти спортчиларни сиёсий дискриминациядан ҳимоя қилмаяпти.

Навбатдаги Олимпиада ўйинлари 2021 йил ёзда Токиода бўлиб ўтади. Ўйинлар коронавирус пандемияси сабабли бир йилга кечиктирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид