Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2024 йилги Олимпиада дастурига 4та йўналиш қўшилди
Парижда 2024 йилда ўтадиган ёзги Олимпиада дастурига скейтбординг, қояга кўтарилиш, серфинг ва брейк-данс киритилди. Шу билан бирга, спортчилар сонини 10,5 минггача қисқартиришга қарор қилинган.
Халқаро Олимпия қўмитаси бундай қарорни 7 декабрдаги йиғилишида қабул қилди.
Йиғилишда 2024 йилги Олимпиадада иштирок этувчи спортчилар квотасини 10,5 минггача қисқартиришга қарор қилинди.
Квоталар энг кўп оғир атлетикада қисқартирилган. ХОҚнинг бу қарори унинг Халқаро оғир атлетика федерацияси борасидаги жиддий хавотири ва ушбу спорт туридаги допинглар билан боғланган.
“Оғир атлетиканинг 2024 йилги Олимпиадада бўлиши масаласи ХОҚ томонидан мунтазам қайта кўриб чиқилмоқда”, дейилган хабарда.
Шунингдек, ХОҚда Халқаро ҳаваскорлик бокси ассоциацияси тан олиниши тўхтатилгани сабабли боксчилар квотаси ҳам жиддий қисқартирилган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025