БМТ эксперти Британия ҳукуматини Ассанжни зудлик билан озодликка чиқаришга чақирди
БМТ экспертининг сўзларига кўра, WikiLeaks асосчисини юқори даражадаги хавфсизлик таъминланган қамоқхонада тутиб туришга зарурат йўқ.
Коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Белмарш қамоқхонасидан зудлик билан озодликка чиқарилиши ёки уй қамоғига ўтказилиши шарт. БМТнинг қийноқлар масалалари бўйича махсус маърузачиси Нилс Мелцер Британия ҳукуматига ана шундай чақириқ билан чиқди.
Экспертнинг баёнотида айтилишича, "дастлаб Британия ҳукумати Ассанжни Швеция ҳукуматининг жинсий зўравонлик тўғрисидаги таъкиди асосида берилган ордер асосида ушлаган". Аммо ўшандан бери бу таъкид "далиллар йўқлиги учун расман олиб ташланган".
"Бугун уни АҚШга экстрадиция қилиш масаласи бўйича бўлиб ўтаётган суд жараёнида қатнашишини таъминлаш мақсадидагина ушлаб туришибди. Бу жараён бир неча йилга чўзилиши мумкин", - деди Мелцер.
"Жаноб Ассанж озодликдан маҳрум қилинган жиноятчи эмас ва у ҳеч кимга хавф туғдирмайди", - дея таъкидлади у.
Унинг сўзларига кўра, WikiLeaks асосчисини юқори даражадаги хавфсизлик таъминланган қамоқхонада тутиб туришга зарурат йўқ.
Пандемияни ва Ассанж тутиб турилган қамоқхона секторида 65 нафар маҳбус коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарларни ҳисобга олиб, алтернатив чора қўллаш лозим, деб ҳисобламоқда БМТ эксперти.
48 ёшли Ассанж 2019 йилда Лондонда ҳибсга олинган. Айни вақтда Британия суди унинг АҚШга топширилиши бўйича ишни кўриб чиқмоқда.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
09:14 / 26.06.2024
Wikeleaks асосчиси Ассанж АҚШ суди томонидан озод қилинди
08:52 / 25.06.2024