Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 2016 йилги давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 200 нафарга яқин киши ҳибсга олинди
Полиция махсус операцияси Измир шаҳри прокуратураси 304 нафар кишини ҳибсга олишга ордер берганидан сўнг ўтказилган.
Туркия полицияси 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда гумонланган 198 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Туркия ОАВ хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, қўлга олинганлар орасида оддий фуқаролар ҳам, ҳарбий хизматчилар ҳам бор.
Полиция махсус операцияси Измир шаҳри прокуратураси 304 нафар кишини ҳибсга олишга ордер берганидан сўнг ўтказилган.
Туркия ҳукумати Фатҳуллоҳ Гуленнинг FETO ташкилотини 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда айбламоқда. АҚШда яшаётган Гулен эса бу айбловни рад этмоқда.
Туркияда FETO ташкилотига алоқадорликда айбланиб минглаб кишилар судланди, ўн минглаб кишилар давлат идораларидаги ишидан четлаштирилди. Уларнинг аксариятини офицерлар, ОАВ вакиллари, тадбиркорлар ташкил этади.
Мавзуга оид
21:12 / 23.05.2025
Туркияда 2016 йилги давлат тўнтаришига алоқадор ўнлаб ҳарбийлар ҳибсга олинди
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025