Кореялик талаба ишлатилган тиббий ниқоблардан мебель ясамоқда
Битта табуретка ясаш учун нечта маска керак? 1500та, деб жавоб беряпти кореялик Ким Ҳа Неул. Бу йигит ҳақида Reuters ҳикоя қилади.
Асоси полипропилен бўлган бир марталик юз ниқобларининг чиқитларидан безор бўлган мебель дизайнери уларни эритиб табуреткалар ясаяпти. У табуреткаларга «Stack and Stack» деб ном берди.
«Платмасса қайта ишланса, нега пластмассадан қилинган ниқобларни қайта ишлаш мумкинмас экан?» – дейди 23 яшар дизайнер.
Июнь ойида Ким ўзи таҳсил оладиган Кайвон санъат ва дизайн университетида ниқоб тўплаш учун қути қўйди. Ўшандан бери у 10 мингта ниқоб тўплади, фабрикадан эса яна бир тоннадан ортиқ яроқсиз ниқобларни олди.
Коронавирус юқтириб олиш эҳтимолини камайтириш учун, Ким ниқобларни камида 4 кун омборда сақлайди. Кейин резина бандларни олиб ташлаб, ниқоблар матосини 300 даражада қиздириб эритади.
Пировардида Ким баландлиги 45 см бўлган оқ, пушти, ҳаворанг ва қора ниқоблардан тайёрланган уч оёқли табуреткаларни битирув кечасида намойиш қилди.
Энди Ким стул, стол каби бошқа мебель буюмлари ишлаб чиқаришни мўлжаллаб турибди. У, шунингдек, ҳукумат ва хусусий компанияларни алоҳида қутиларда йиғилган ниқобларни қайта ишлашга чақирмоқда.
Сентябрнинг ўзида, ҳукумат берган маълумотга кўра, Жанубий Кореяда бир миллиард ниқоб ишлаб чиқарилган.
Кимнинг табуреткалари ҳали савдога чиқарилмаган бўлса-да, курсдошлари унинг топқирлиги ва табуреткаларнинг ғаройиб дизайнига тан бериб бўлишди.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024