Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия авиацияси Ироқ шимолидаги қишлоқларга зарбалар берди
Ал-Амадия районидаги қатор қишлоқлар ҳаво рейдлари нишонига айланган.
Туркия жанговар авиацияси Ироқнинг шимолий қисми бўйлаб туркум зарбалар берди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Iraqi news янгиликлар портали хабар берди.
Манбаларнинг маълумот беришича, Ал-Амадия районидаги қатор қишлоқлар ҳаво рейдлари нишонига айланган. Зарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот берилмаган.
Туркия қўшинлари Курдистон ишчи партиясининг Ироқ шимолида жойлашган лагерлари, қўмондонлик пунктлари ва қурол-яроғ омборларига вақти-вақти билан зарбалар бериб туради.
Анқара Курдистон ишчи партиясини террорчи ташкилот ва миллий хавфсизликка таҳдид деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди
02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади
23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
17:14 / 14.05.2025