Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собиқ ўқитувчи кир ювиш воситалари ортидан Хитойнинг энг бой аёлларидан бирига айланди
Пан Донг мамлакатда биринчилардан бўлиб суюқ кир ювиш воситаларини ишлаб чиқариши натижасида миллиардерга айланган.
Собиқ кимё ўқитувчиси Пан Донг Хитойнинг энг бой аёлларидан бирига айланди. У кир ювиш воситалари ишлаб чиқарувчи Blue Moon Group Holdings Ltd компанияси бошқаруви раиси ҳисобланади, деб ёзади Bloomberg.
Blue Moon акцияларининг 77 фоизга яқини 8,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. Компания кир ювиш воситалари етказиб берувчи Хитойдаги энг йирик корхона ҳисобланади. Донг мамлакатда биринчилардан бўлиб суюқ кир ювиш воситаларини ишлаб чиқариши натижасида миллиардерга айланган.
Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги юқори харажатлар сабабли компания дастлаб зарар кўрган. Аммо ўтган йили Blue Moon даромади 909 миллион долларга етди.
Covid-19 тарқалиши 2020 йилнинг дастлабки олти ойида даромаднинг 39 фоизга ўсишига сабаб бўлди. Blue Moon декабрдаги IPO ортидан 1,27 миллиард доллар жалб этди.
Мавзуга оид
23:29 / 10.04.2025
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
09:41 / 04.04.2025