Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири бир неча кишилик зиёфатда қатнашганлиги учун халқдан узр сўради
Ҳукумат аввалроқ мамлакат аҳолисини касалликка чалинишнинг олдини олиш мақсадида турли тадбир ва зиёфатлар ўтказмасликка чақирганди.
Япония бош вазири Ёсихидэ Суга 14 декабр куни саккиз киши иштирокидаги зиёфатда қатнашганлиги учун халқдан узр сўради.
"Иштирокчилар орасида етарлича масофа сақланган бўлса-да, бу воқеа аҳоли орасида тушунмовчиликларга сабаб бўлгани учун чуқур таассуфдаман", - деди Суга коронавирус пандемияси шароитида шундай тадбирларга ўрин борми деган саволга жавобан.
Kyodo агентлигининг ёзишича, ҳукумат аввалроқ мамлакат аҳолисини касалликка чалинишнинг олдини олиш мақсадида турли тадбир ва зиёфатлар ўтказмасликка чақирганди.
Японияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ноябр бошларида ёмонлаша бошлади. Касаллик юқтирганлар сони 185,4 мингдан ошди, 2,4 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025