Жамият | 20:15 / 17.12.2020
22033
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz номидан фойдаланиб, казино ўйинларига қизиқтираётган фирибгарлардан огоҳ бўлинг

Ижтимоий тармоқларда Kun.uz номидан фойдаланган ҳолда одамларни алдаб, уларнинг пулларини ечиб олиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди.

Сўнгги вақтларда фирибгарлар Kun.uz логотипини ишлатиб, интернет фойдаланувчиларини казино ва лотерея каби турли ютуқли ўйинларда қатнашишга чақираётганларига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Бундай сохта ўйинлар ташкил этишдан мақсад тайин – интернет фойдаланувчиларини алдаб, уларнинг пулларини ўзлаштириш.

Ижтимоий тармоқларда Kun.uz номи ва логотипидан фойдаланиб, лотерея ёки қимор каби онлайн ўйинлар ташкил этилаётганига кўзингиз тушса, билингки, бу ёлғон хабардир ва унинг ортида фирибгарлар яширинган бўлади.

Шуни унутмаслик лозимки, Kun.uz томонидан ташкил этиладиган ҳар қандай танлов ва унда иштирок этиш шартлари албатта Kun.uz сайтида ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Сайтнинг Telegram мессенжери ва барча оммабоп ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари расмий тасдиқ (Verified) белгисига эга.

Таҳририят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Kun.uz номи ва логотипидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган қаллобларга қарши курашни давом эттиради.

Алдов қурбони бўлиб қолмаслик учун фуқаролардан юқорида тилга олинган жиҳатларга эътиборли бўлишни сўраймиз.

Ижтимоий тармоқлардаги Kun.uz расмий саҳифалари:

Ўзбек тилида:
Telegram: t.me/kunuzofficial
Telegram: t.me/kunuz (лотин алифбосида)
Facebook: fb.com/kunuznews
Instagram: instagram.com/kun.uz
Twitter: twitter.com/KunUzNews
Odnoklassniki: ok.ru/kunuznews

Рус тилида:
Telegram: t.me/kunuzru
Facebook: fb.com/kunuz.ru
Instagram: instagram.com/kun.uzru
Twitter: twitter.com/Kun_uzRu

Инглиз тилида:
Telegram: t.me/kunuzen
Facebook: fb.com/kunuzenglish

Kun.uz кундалиги:
Telegram: t.me/kundalikuz
Facebook: fb.com/kundalik.uz
Instagram: instagram.com/kundalik.uz

YouTube'даги каналимиз

Мавзуга оид