Спорт | 00:39 / 18.12.2020
22679
1 дақиқада ўқилади

Путинга Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларига бориш тақиқланди

Тақиқ давлат раҳбари билан бирга, бутун Россия ҳукумати: бош вазир, вазирлар, уларнинг ўринбосарлари ҳамда дума депутатларига нисбатан ҳам амал қилади.

Фото: РИА "Новости"

Спорт арбитраж суди (CAS) Россия президенти Владимир Путинга жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларига ташриф буюришни тақиқлади. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди.

Тақиқ давлат раҳбари билан бирга, бутун Россия ҳукумати: бош вазир, вазирлар, уларнинг ўринбосарлари ҳамда дума депутатларига нисбатан ҳам амал қилади.

Бундан ташқари, давлат ташкилотларининг раҳбарлари ва ўринбосарлари, президент маъмурияти ва Россия тергов қўмитасининг барча ходимларига ҳам мусобақаларда иштирок этиш тақиқланди.

Аммо тақиқда истиснолар ҳам кўзда тутилган. Агарда тақиқ рўйхатидаги шахсни мусобақа бўлиб ўтаётган мамлакат президенти ёки бош вазири шахсан таклиф этса, шунингдек, бу шахс Халқаро олимпия қўмитаси ёки Халқаро паралимпия қўмитаси аъзоси бўлса, мусобақаларга ташриф буюриши мумкин. 

Аввалроқ CAS россияликларга икки йил давомида халқаро мусобақаларда мамлакат байроғи остида чиқиш ва Россияда йирик турнирлар ўтказишни тақиқлаганди.

Мавзуга оид