Ўзбекистон | 17:00 / 18.12.2020
22908
6 дақиқада ўқилади

Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилди. У қандай университет?

Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда ҳам нодавлат олий таълим муассасалари ташкил этилмоқда. 2020 йил 2 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида Тошкентда нодавлат Япония рақамли университети ташкил этилди. Мазкур университет, шунингдек, унинг имкониятлари, таълим тизими ва контракт миқдорлари ҳақида билиш учун университет ректори Равшанбек Мамажонов​​​​​​ билан суҳбат ташкил қилдик. 

Равшанбек ака, дастлаб университет ҳақида маълумот бериб ўтсангиз?

“Japan Digital University” япон тили ва IТ муҳандислик маҳоратини мукаммал ўрганиб, Япония университети ва Ўзбекистоннинг давлат университети илмий даражасини қўлга киритиш имкониятини беради.

Шунингдек, университет тамомланаётган даврда, талабани Япониянинг нуфузли компанияларига ишга жойлашиши учун тавсия қилишгача бўлган масъулиятни олувчи ҳар икки давлатдаги расмий университет ҳисобланади.

Равшанбек Мамажонов​​​​​​

ЖДУнинг қандай афзалликлари бор?

- Келажакда дунё миқёсидаги бизнесмен сифатида фаолият юрита оладиган, IТ муҳандислиги соҳа мутахассисларини етиштириш;

- Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистонда тан олинадиган ЖДУ дипломи ҳамда Япония университети дипломини қўлга киритиш;

- Японияда ишга жойлашиш ва юқори маошда ишлаш, ноу-ҳау ва алоқаларни қўлга киритгандан сўнг эса Ўзбекистонга қайтиб бизнес ярата олиш;

- Япония университетларининг юқори сифатли таълим дастури ва япон тилини ўқитиш ҳамда қўллаб-қувватлаш тизими;

- Тошкентдаги ЎзДЖТУнинг ўқув кампусида таълим олиш имконияти;

- Икки давлат ўртасида профессионал ҳамда дўстона ҳамкорликни ўрнатиш, тажриба алмашиш ва IТ ривожига ҳисса қўшиш;

- Иккинчи курсдан бошлаб интернет орқали Япониядан берилган ишларни бажариб, ушбу даромад билан ўқиш пулини тўлай олиш имконияти;

- Ўқиш харажатларининг бир қисмини ўқишни битириб бўлгач, Японияда ишга жойлашгандан кейинги даромаддан бўлиб тўлаш мумкин бўлган режа тайёрланган бўлиб, ўқиш жараёнида тўланадиган ўқиш пули миқдори давлат университетлари даражасида арзон бўлади;

- Таълим мобайнида тўланадиган таълим тўловини давлат университетлари қаторида ушлаб туриш учун, таълим тўлови бўйича ёрдам тизими йўлга қўйилган;

Университет ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?

Бу Тошкентда ташкил қилинган ЖДУ кампуси (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳудуди)дан туриб, Япония университетида таълим олиш имконияти яратилган университетдир. ЖДУ кампуси Япония билан онлайн боғланган бўлиб, Япониядаги университетнинг дарсларига қатнашиш мумкин. Бундан ташқари, ЖДУ кампусида фасилитатор раҳбарлигида ўтказиладиган талабалар ўртасидаги муҳокамалар ва тақдимотларга асосланган "output" ўрганиш асосида, алмашиш кўникмалар шакллантирилади.

Бундан ташқари, талаба япон тили таълими, IТ муҳандислиги сертификатлари ва Японияда ишлашга оид билимлар каби Японияда ишлашда қўл келадиган юқори даражадаги мутахассислик салоҳиятларини ўзлаштиради.

Шунингдек, ўқишни тамомлашдан олдин ЖДУ воситачилиги ёрдамида Япониянинг нуфузли компанияларидан бирига ишга кириш ҳал қилинади ва ўқиш тамомлангач Японияга бориб, IТ муҳандиси сифатида юқори маошли замонавий иш жойларида ишлаш мумкин бўлади.

Кириш имтиҳонлари қандай тартибда ўтказилади?

ЖДУнинг кириш имтиҳонлари VEB орқали 2 ҳафта давом этади. Ўқишни тамомлагандан сўнг Японияда IТ-муҳандис сифатида ишлаш мақсад қилиб қўйилганлиги сабабли, асосий эътибор математика ва япон тилини ўзлаштириш даражасига қаратилади. Лекин абитуриентлардан олдиндан япон тилини билиш талаб этилмайди. Кириш имтиҳонлари даврида япон тили бошланғич даража дарсларига онлайн қатнаш орқали япон тили ўрганилади ва шунга кўра натижалар ҳисобланади.

2020-2021 ўқув йилининг сентябр (кузги) қабули квотаси: 150 нафар. Шунингдек 10 нафар грант ҳам ажратилган.

Ҳужжат топшириш муддати 2020 йил 10 декабрдан 2021 йил 4 январгача давом этади. Ҳужжатлар топширилиб, имтиҳон тўловлари амалга оширилган пайтдан бошлаб кириш имтиҳонлари (таълим олиш) бошланади. Имтиҳонда қатнашиш учун 980 минг сўм тўлови бор

Кириш имтиҳони муддати 2021 йил 5 январдан 18 январгача ўтказилади. Кириш имтиҳонлари 2 ҳафта давомида бўлиб ўтади.

Имтиҳон натижалари 2021 йил 21 январ санасида эълон қилинади. Кириш имтиҳонлари муддати давомидаги таълим олиш тарихи таҳлил қилиниб, муваффақиятли номзодлар танлаб олинади ва эълон қилинади.

Университетга қабул қилиш жараёни 2021 йил 27 январдан 29 январгача бўлиши режалаштирилган. Таълим тўловини амалга ошириш билан бирга, университетга қабул қилиш жараёнлари ҳам тугалланади.

Ўқиш 4.5 йил давом этади. Биринчи 6 ой япон тилидан, тайёрлов, кейин апрелдан Япония ҳамкор университетлари дарсларида қатнашишни бошлашади. Япон тилини ўзлаштиришга вақт керак бўладиган талабалар 5 йил ёки 5.5 йилда ҳам битиришлари мумкин, лекин улар қўшимча пул тўлашмайди. Яъни 4.5 йилда битирган талаба 4.5 йилда умумий миқдорда қанча шартнома пули тўлаган бўлса, 5 йил ёки 5.5 йилда битирган талаба ҳам айнан ўша суммани тўлайди. Қабул jdu.uz веб сайтида давом этмоқда.

Колл-центр: (71) 200-05-95
Сайт: jdu.uz
Telegram: t.me/jduniversity_uz
Instagram: instagram.com/jdu.uz
Facebook: facebook.com/jdu.uz

Мавзуга оид