Жаҳон | 20:51 / 21.12.2020
4250
1 дақиқада ўқилади

Данияда қоракўзан етиштириш тақиқланди

Ноябр ўрталарида Дания парламенти одамлар орасида коронавируснинг қоракўзанларда мутацияга учраган шакли билан касалланиш ҳолатлари аниқлангандан кейин мамлакатда етиштирилувчи 15 млн бош қоракўзан йўқ қилинишини маъқуллаганди.

Фото: Ritzau Scanpix/Mads Claus Rasmussen via REUTERS

Дания парламенти 2022 йил 15 январгача қоракўзан етиштиришни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

 Ушбу қонунни бузганлик учун жарима ва ярим йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган. Шунингдек, ҳужжат билан фермерларга компенсация ажратилиши белгиланган.

 Эслатиб ўтамиз, ноябр ўрталарида Дания парламенти одамлар орасида коронавируснинг қоракўзанларда мутацияга учраган шакли билан касалланиш ҳолатлари аниқлангандан кейин мамлакатда етиштирилувчи 15 млн бош қоракўзан йўқ қилинишини маъқуллаганди.

 Дания дунё бўйича энг кўп қоракўзан мўйнаси етказиб берувчи мамлакат ҳисобланади. Мамлакатда 1139 та қоракўзан фермаси фаолият кўрсатади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид