БАРАКА МАРКЕТ озиқ-овқат дўконларининг янги чакана савдо тармоғи ҳақида мижозлар қандай фикрда?
Бугунги кунда Тошкентнинг 7 та туманида «қуёшли» 11 та дўкон ўзининг ёрқинлиги билан завқлантириб, ажойиб кайфият бағишламоқда. БАРАКА МАРКЕТ пойтахт аҳолиси асосан нималарни сотиб олишаётганини ва чакана савдо тармоғи расталарида яна нималар сотилишини исташларини аниқлаб олиш мақсадида қисқа сўровнома ўтказишга қарор қилди. Ва, албатта, хизмат ҳақида мижозларимизнинг фикрларини ва уни такомиллаштириш бўйича таклифларини билиб олиш учун ҳам бу ишга қўл урилди.
Улардан энг қизиқарлилари ушбу материалда жамланган.
Зухра, 43 ёшда, уй бекаси
– Янги дўкон ҳақида ижтимоий тармоқдан билиб олдим ва турмуш ўртоғим билан биргаликда уни бориб кўришга қарор қилдим. Менга жуда ёқди – озода, ёруғ ва ёрқин дўкон. У ер тартибли, барча санитария меъёрларига риоя қилинган ва керакли маҳсулотни топиш осон. Яхши ассортимент, барчаси бир жойда. Менинг фикримча, энди бориб, келажакда фойдаланиш учун захиралашга харид қилишнинг ҳожати йўқ. Агар сиз бизнинг ҳудудимизда – Олмазор туманида, Қорақамиш 2/4 да ҳам дўконларингизни очсангиз жуда хурсанд бўламиз.
Лайло, 35 ёш, якка тартибдаги тадбиркор
– Уйим яқинидаги дўконлардан янги мева ва сабзавотларни топиш мен учун ҳар доим муаммо бўлган. Қачон борсам ҳам, улар менга доим бир хил жавоб беришади – эртага ҳаммасини олиб келамиз, бугун тугади. Бугун БАРАКА МАРКЕТга кирдим. Янги маҳсулотлар (фреш) бўлимидаги товарлар жуда сифатли. Мени ассортимент ҳайрон қолдирди, ҳаттоки авокадо сотиб олдим, одатда бунинг учун шаҳар марказига борар эдим.
Марина, 26 ёшда, ёш она
– Уйнинг ёнида бундай дўкон очилгани ва энг муҳими, унинг соат 23.00 гача очиқ экани ажойиб. Бу жуда қулай. Чунки турмуш ўртоғим ишдан кеч келади ва у уйга озиқ-овқат сотиб олиши мумкин. Бу ерда ҳамма керакли нарсани битта жойда сотиб олишингиз мумкин ва нархлар юқори эмас. Мен учун она сифатида янги сифатли мевалар ва сут маҳсулотлари жуда муҳимдир. Ушбу дўкон очилгани жуда яхши бўлди. Яқинда бошқа дўконларда анчадан бери учратилмаган нонни шу ердан топдим. Янги йил учун маҳсулотларни ҳеч қаерга бормасдан ҳаммасини шу ердан харид қилишга қарор қилдик.
Баҳодир, 38 ёшда, бухгалтер
– Сизда яхши ассортимент мавжуд, уй учун ҳамма нарсани сотиб олиш мумкин. Аммо, шу билан бирга, мен бу ерда янги, тоза балиқлар ҳам сотилишини таклиф қилган бўлар эдим. Мен ҳафтада бир марта оилам учун судак балиғини пиширишни яхши кўраман. Уни сотиб олиш учун қаергадир узоққа боришга эса вақт йўқ.
Анжела, 29 ёшда, журналист
– Дўконлар яхши, озода, замонавий, кўплаб маҳаллий маҳсулотлар, лекин мен бу ерга келиб янги нарса топаман деб ўйладим. Агар кўпроқ импорт маҳсулотларини олиб кирсангиз жуда яхши бўлар эди. Узоқ вақт давомида Москвада яшаганман ва у ерда сут ҳамда пишлоқ маҳсулотларининг турлари анча кўплигига ўрганиб қолганман ва шу каби ассортиментни бу ерда ҳам кўришни истардим.
Темур, 49 ёшда, такси хизмати ҳайдовчиси
– Мен ўтиб кетаётиб, йўл юзидаги ёрқин тўқ сариқ баннерли ёзувни кўрдим. Буни сезмасликнинг иложи йўқ ва мен янги дўконга кириб кўришга қарор қилдим ва ҳайрон қолдим. Озода, ёруғ дўкон. Мева-сабзавот, гўшт ва макарон маҳсулотлари кенг ассортиментда. Аммо, айниқса, меҳрибон ва эътиборли ходимлар ёдимда қолди – бир ходим кекса аёлга озиқ-овқатларини кўтаришиб олиб боришда ёрдам берганини кўрдим. Уйга кўп маҳсулотлар сотиб олишга қарор қилдим, чунки нархлари менга ёқди. Нукус шаҳрида ҳам бу каби савдо дўконларини очишингизни истар эдик.
Сўров давомида маълум бўлишича, ҳар бир маҳаллада БАРАКА МАРКЕТ дўконларини кутишмоқда. Эслатиб ўтамиз, декабр ва январ ойларида пойтахт туманларида 50 та савдо жойлари очилади. 2021 йилда сиз БАРАКА МАРКЕТ «қуёшли«» дўконларини нафақат Тошкентда, балки республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам топишингиз мумкин бўлади.
Дўконлар аллақачон қуйидаги манзилларда очилган:
- Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси, 4-уй;
- Чилонзор тумани, Гулханий кўчаси, 9А-уй;
- Сергели тумани, Шокир ариқ кўчаси, 100-уй;
- Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 54-уй;
- Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик кўчаси, 26/1-уй;
- Миробод тумани, Яккачинор кўчаси, 4-уй;
- Юнусобод-8, Амир Темур шоҳкўчаси, 32А уй;
- Учтепа тумани, Катта Қаъни кўчаси;
- Учтепа тумани, Хўжаобод маҳалласи, Шароф 9-ўтиш йўли;
- Шайхонтоҳур тумани, Қодирий кўчаси, 35-уй;
- Миробод тумани, Нукус кўчаси, 88-уй;
23 декабр куни соат 10.00 да яна иккита савдо жойининг байрамона очилиши бўлиб ўтади:
- Шайхонтоҳур тумани, Белтепа, 7;
- Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли, 8/1;
Ва ҳафта охиригача яна 5 та БАРАКА МАРКЕТ дўкони очилади.
Янгиликларни кузатиб боринг, байрамона очилишларга ташриф буюринг ва ижтимоий тармоқларда ўз таассуротларингиз билан ўртоқлашинг. Энг фаол обуначиларимиз учун биз эсдалик совғалари ва мукофотлар тайёрлаб қўйдик.
Веб-сайт: barakamarket.uz
Facebook: fb.com/barakamarket.uz
Instagram: @barakamarket.uz
Telegram: t.me/barakamarket_uz
Телефон: +99890 024-17-10
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:00 / 21.01.2021
БАРАКА МАРКЕТ – вақтингиз ва пулингизни тежайди
12:00 / 08.01.2021
BARAKA MARKET – вақтингиз ва пулингизни тежайди
08:30 / 20.12.2020
«БАРАКА ТОП» – БАРАКА МАРКЕТда янги йил акциялари!
08:30 / 18.12.2020