Ўзбекистон | 12:00 / 08.01.2021
10266
4 дақиқада ўқилади
Реклама

BARAKA MARKET – вақтингиз ва пулингизни тежайди

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг жадал тараққий қилиши эвазига бугун бозорда истеъмолчи учун ҳақиқий кураш кетмоқда. Илгари мамлакатимиз кўпчиликка ранг-баранг бозорларимиз орқали таниш бўлган бўлса, эндиликда уйлар олдида керак бўлса, бозорлар ўрнини боса оладиган кўплаб замонавий савдо мажмуалари, супермаркет ва дўконлар мавжуд. Гарчи сиз бу ерда савдолаша олмасангиз-да, савдо нуқталарида ҳамиша турли хил акциялар ва махсус таклифлар ўтказиб туришади, шунингдек, қулай ва озода, истеъмолчилар учун барча шароитлар яратилган. Ҳаммасини тез ва бир жойдан харид қилиш мумкин. Бундан ташқари, дўконларда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги, софлик ва сифатини таъминлаш ва назорат қилиш анча осон.

Бугун бутун дунёда энг муҳим тенденция шундан иборатки, йирик тармоқлар «уйга яқин дўкон» форматига тобора кўпроқ урғу беришяпти. Ахир, ҳозирда вақт – энг қимматбаҳо ресурс. Айниқса, йирик шаҳарлар аҳолиси вақтнинг қадрини яхши ҳис қилишади ва шу сабабли улар вақтни нималарга сарфлашаётгани ҳақида тез-тез бош қотиришади. Баъзилар тирбандликларда қолиб кетмаслик учун навигаторлардан фойдаланса, бошқалар ортиқча вақт ва пул сарфламаслик учун уйларига яқин жойдан харид қилишади.

Нега бугун кўпчилик BARAKA MARKET'нинг «уйга яқин дўкон»ларини афзал кўришади?

Савдо нуқталари концепцияси оддий: 60-400 кв. метр майдонда кундалик истеъмол учун зарур бўлган – янги сабзавотлар ва мевалардан тортиб, маиший кимёвий воситаларгача исталган нарсани топса бўлади. Шу билан бирга товарлар токчаларга қулай жойлаштирилган – баланд токчалар, тор йўлаклар йўқ. BARAKA MARKET дўконлари унчалик катта бўлмаган майдонга эга, танаффус ва дам олиш кунларисиз кечгача ишлайди. Бу ерга ишдан қайтишда ҳафталик бозорлик қилиш учун ёки уйда шакарми, унми тугаб қолганида «бирров»га кириб ўтиш мумкин.

Нима бўлганда ҳам, энг муҳими, бундай дўконларнинг кенг оммалашиши сабаби – уларнинг яқинлигида. Баъзан бу ерда ассортимент супермаркетлардагига қараганда унчалик катта бўлмаслиги мумкин, лекин рўйхат бўйича харидларни тўлиқ амалга ошириш учун бутун шаҳарни айланиб чиқиш ва куннинг ярмини сарфлаб юбориш шарт эмас. Керакли маҳсулотларни навбатларсиз сотиб олиш учун йўлни кесиб ўтиш ёки уйдан 200 метр нарига бориш кифоя. «Уй яқинида» форматидаги дўконлар маҳсулотларнинг янгилиги эвазига қалбларга кира олди. Бу тушунарли, албатта: айнан сақлаш муддати қисқа бўлган маҳсулотлар билан тез ва мазали кечки овқат тайёрлаш учун мижозлар деярли ҳар куни ташриф буюришади. Биринчи навбатда – гўшт, сут маҳсулотлари, мева-сабзавотлар, нон ва қандолат маҳсулотлари.

Бундан ташқари, BARAKA MARKET дўконлар тармоғи маҳсулотлар сифатининг қатъий назорати, зарур товарлар ассортиментининг барқарорлиги, шунингдек, ходимларнинг хушмуомалалик билан мижозларни жалб қилиши каби қатъий стандартлари билан ажралиб туради. Шунингдек, савдо нуқталарида мунтазам равишда кўплаб акция ва махсус таклифлар ўтказиб турилади. Ходимлар томонидан эса савдо тармоқларидаги нархлар доимий назоратдан ўтказилиб, рақобатчиларнинг нарх сиёсати мониторинг қилиб борилади.

2020 йилнинг декабрь ойида BARAKA MARKET'нинг 24 та чакана савдо дўконлари очилди, 8 январда яна 2 та нуқта ишга тушади:

1. Учтепа тумани, Катта Хирмонтепа кўчаси, 68Б уй;

2. Юнусобод тумани, Мойқўрғон кўчаси, 78Б уй.

Январь ойи охирига келиб эса уларнинг сони 50 тага етади. Ижтимоий тармоқларда янгиликларимизни кузатиб боринг:

Сайт: www.barakamarket.uz

Facebook: fb.com/barakamarket.uz

Instagram: @barakamarket.uz

Telegram: t.me/barakamarket_uz

Телефон: +998 90 024-17-10

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид