Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UzAuto январ ойида Асака заводи фаолияти вақтинча тўхтатилиши режалаштирилаётганини маълум қилди
UzAuto 2021 йил январ ойида Асака заводи фаолияти вақтинча тўхтатилиши режалаштирилаётганини маълум қилди. Компаниянинг билдиришича, бу янги сифат стандартларини жорий қилиш билан боғланган.
Таъкидланишича, сифат стандартларига бўлган талабнинг ошиши барча Chevrolet моделларига бевосита таъсир қилади, шу сабабли ишлаб чиқаришда зарур модернизация жараёнларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил январ ойида Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатиш режалаштирилган.
Шу билан бир вақтда, республиканинг барча ҳудудларидаги Chevrolet дилерлик тармоғи янги стандартларга ўтказилади. Бундан аввал дилерлик тармоғини Chevrolet брендига ўтказиш ишлари экспорт бозорларида бошланган эди.
Компанияда таъкидланишича, дилерлик тармоғи томонидан тақдим этилаётган хизматларнинг сифати ҳам оширилади, юқори даражадаги кафолатланган хизмат жорий этилади.
Ушбу ўзгаришларнинг барчаси 2021 йилга режалаштирилган бўлиб, улардан асосий мақсад Chevrolet харидорлари автомобилни ваколатли дилерлардан сотиб олишлари ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнидан қониқиш ҳосил қилишларидан иборат.
Мавзуга оид
15:23 / 19.03.2025
АҚШда ҳуманоид роботлар ўзига ўхшаш машиналарни яратадиган завод очилмоқда
14:59 / 03.03.2025
Уфада нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди
21:34 / 31.01.2025
Финландияда 200 млн долларга портловчи моддалар ишлаб чиқариш заводи қурилади
23:09 / 06.01.2025